Вилоят кардиодиспансерлари

Image

Самарқанд вилояти кардиодиспансери

Самарқанд вилояти кардиология диспансери иморати 1985 йили қурилган. Диспансер бўлиб 1994 йили Самарқанд вилояти Соғликни сақлаш бошқармасининг 8-апрел 1994-йилги №136-сонли буйруғига асосан ташкил топган. Диспансерда 125 ўринли 4 та бўлим бор, булар: 40 ўринли 1-кардиология, 30 ўринли 2-кардиология, 25 ўринли шошилинч кардиология ва 30 ўринли реабилитация бўлимлари мавжуд. Бўлимларда 12 шифокор хизмат кўрсатади. Диспансер бир йилда 2980 нафар бемор даволанишига режалаштирилган.
Диспансер маслаҳат поликлиникасида 17 нафар кардиологлар, функционалистлар ва невропатолог, эндокринолог шифокорлари фаолият кўрсатади. Қатновлар сони 150 ва йиллик қатновлар сони – 37365.

 

Қуйидагилар Диспансернинг Низомда белгиланган вазифаларининг бажарилишини таъминловчи асосий таркибий бўлинмалар хисобланади: 

Қабул бўлими; 

Диспансер бўлими (функционал ташхис хоналари ва ташхис лабораторияси мавжуд);

Физиотерапия бўлими;

Стационар 3 та бўлимдан иборат:

1) Кардиореанимация ва интенсив терапия булими,

2) Юрак етишмовчилиги ва аритмия булими,

3) Юрак ишемик касаллиги ва артериал гипертони булими;

Маъмурий-хўжалик бўлими.

 

Марказнинг тўлиқ номи: Самарқанд вилояти кардиология диспансери

Юридик манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 144 уй

Телефон ва факс рақамлари: +99866 2348712

Электрон почта манзили: sam.vil.kardio.disp@minzdrav.uz

Веб-сахифа номи (агар мавжуд бўлса): http://samkardio.uz/