Вилоят кардиодиспансерлари

Image

Фарғона вилояти кардиодиспансери

Фарғона Вилоят кардиология маркази дастлаб 2006 йил физиотерапия йўналишига мўлжалланган 2-Вилоят шифохонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Вазирлар Махкамасининг карори хамда Вилоят Хокимининг 2006 йил 19 апрель № 56-сонли қарори асосида кардиология сохаси бўйича даволаш профилактика фаолиятини амалга оширувчи хамда ахолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил, тиббиёт муассасаси сифатида ўз фаолиятини бошлади. Марказнинг поликлиника бўлимида 3 та кардиолог врач, 3 та функционалист врач (ЭКГ, ЭХОКГ, ВЭМ, ХМЭКГ), 1 та лаборант врач фаолият олиб боради. Қатновлар сони ва йиллик қатновлар сони: 2017 йилда кардиолог куриги 11664 тани ташкил қилган.

 

Қуйидагилар Марказнинг Низомда белгиланган вазифаларининг бажарилишини таъминловчи асосий таркибий бўлинмалар хисобланади:
• қабул қилиш бўлими,
• диспансер бўлими (функционал ташхис хоналари ва ташхис лабораторияси мавжуд)
• физиотерапия бўлими,
• стационар 3 та булимдан иборат: 1) Кардиореанимация ва интенсив терапия булими, 2) Юрак етишмовчилиги ва аритмия булими, 3) Юрак ишемик касаллиги ва артериал гипертони бўлими
• шунингдек маъмурий-хўжалик булимлаидан иборат.
Ўринлар сони: 60 та, шифокорлар сони: кардиолог врачлар 14 тани ташкил этади
Бир йиллик даволанадиган беморлар сони: 2017 йилда 2836 тани, 2016 йилда 2745 тани ташкил килган.

 

Марказнинг тўлиқ номи: Фарғона вилоят Кардиология диспансери

Юридик манзили: Фарғона шаҳар

Телефон ва факс рақамлари: +99873 3529101

Электрон почта манзилиfar.kardiologiya@mail.ru

Веб-саҳифа номи (агар мавжуд бўлса): fvkd.uz