Виртуал қабулхона

ҲУРМАТЛИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР!

Сизларга Республика Ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директорига мурожаат қилиш имконияти берилмоқда. Сизнинг мурожаатингиз расмий ҳисобланади. Шунинг учун, Сиздан қуйидагиларни унутмаслигингизни сўраймиз: 

1. Агар сиз жисмоний шахс сифатида мурожаат қилаётган бўлсангиз, фамилиянгиз (исм, шариф), турар жой ва мурожаатингиз моҳиятини баён этишингиз зарур. Юридик шахс мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва  мурожаатнинг моҳияти кўрсатилган бўлиши керак.

2. Диққат! Туҳмат, ҳақорат ва ёлғон ахборот берилиши таъқиқланади.

3. Қуйидаги ҳолларда Сизнинг мурожаатингиз кўриб чиқилмаслиги мумкин:

Хабарнинг мазмуни ахлоқсиз бўлиши (уятсиз, ҳақоратли сўзлар, таҳдид, мантиқ ва маънога зид таклифлар ва ҳоказолар);

Мурожаат матнида тушунарсиз қисқартмалар ва реклама материаллари бўлиши, аниқ ариза, шикоят ёки таклифлар бўлмаслиги.

4.Бундан ташқари, кўп маротаба жавоб берилганлигига қарамасдан бир фойдаланувчининг бир савол юзасидан такрор мурожаат этиши кўриб чиқилмайди, агар янги важ ва ҳолатлар кўрсатилмаса. Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.