Навоий  вилояти  кардиология  диспансери Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 1983 йил  14 июндаги  № 87/2  – сонли  буйруғига асосан вилоят тери таносил касалликлари диспансерини биносининг бир қисмида жойлашиб фақатгина 100 қатновга мўлжалланган поликлиника даражасида фаолият юритиб келган. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалини ташкил қилиш  юзасидан берилган топшириқнинг ижроси  бўйича Навоий шахар собиқ 2-сонли болалар шифохонаси биноси ва ҳудуди ажратилиб, 100 қатновга мўлжалланган поликлиника ва 100 ўринга эга стационар қисмлари ташкил қилинмоқда. Қурилиш ва реконстукция ишлари учун 7 млрд сўм ва тиббий асбоб ускуналар учун 1,7 млн АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилди.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалини таркибий тузималари:

  1. Қабулхона

  2. Шошилинч ёрдам кўрсатиш учун реанимация ва интенсив терапия бўлими.

  3. Юракнинг ишемик касаллиги бўлими

  4. Артериал гипертензия бўлими

  5. Миокарднинг нокоронароген касалликлари ва юрак етишмовчилиги бўлими

  6. Юрак аритмиялари бўлими

  7. Ренгеноэндоваскуляр жарроҳлик блоки

  8. Физиотерапия ва бошқа қўшимча бўлимлар ташкил қилиш режалаштирилган.

Поликлиника ЭхоКГ, ЭКГ, ХМЭКГ, СМАД, ВЭМ, клиник ва биохимик лаборатория каби замонавий асбоб ускуналарга эга. Ҳозирда поликлиникада 10 нафар  шифокор фаолият  олиб бормоқда. Беморларнинг 3 ойлик катновлар сони – 4180 тани ташкил қилади.

 

 

 

Марказнинг тўлиқ номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий  тиббиёт маркази Навоий филиали

Юридик манзили: Навоий шаҳри, ______________ кўчаси 3

Телефон ва факс рақамлари(99874) 235-49-73

Электрон почта манзили: and-vkd@umail.uz

Веб-сахифа номи (агар мавжуд бўлса): –