Юрак ишемик касалликлапи бўлими

Бўлимда қуйидаги текшириш усуллари ўтказилади: Суткалик ЭКГ мониторинги, велоэргометрда ва тредмилда жисмоний зўриқиш синамаси. Лаборатория В.В.Вохидов номидаги Жаррохлик Илмий Маркази билан бевосита ҳамкорлик қилади ва бу холат мураккаб текширув (коронар ангиография, коронар қон айланиши резервини баҳолаш учун миокард сцинтиграфияси) ва даволаш усулларини (коронар томирлар ангиопластикаси ва стентлаш амалиёти) ўтказиш имконини беради.

  • ЮИК лабораториясининг асосий илмий йўналиши бўлиб қуйидаги юрак қон-томир касалликларини текширув ва    даволаш  усулларини мукаммаллаштириш хисобланади:
  • Юрак ишемик касаллиги (стабил ва номуқим стенокардия, инфарктдан кейинги кардиосклероз);
  • Дислипидемиялар;
  • Юрак ишемик касаллигини қандли диабет касаллиги билан хамрох келиши.

Бемор учун керак бўлган асосий текширишлар бевосита лабораторияни ўзида қилиниши, беморнинг стационарда қолиш муддатини қисқартириш имконини беради. Бу текширишларга қуйидагилар киради: суткалик ЭКГ мониторинги, велоэргометрда ва тредмилда жисмоний зўриқиш синамаси, ЭхоКГ, Холестерин ва унинг фракциялари миқдорини аниқлаш, қондаги қанд профили, гликирлашган гемоглобин миқдорини аниқлаш, тромбоцитларнинг агрегацион фаоллигини  ўрганиш, эндотелий функцияларини ўрганиш. Булардан ташқари лаборатория акад. В.В. Вохидов номидаги Жароҳлик Маркази билан бевосита хамкорлик қилиб, бемор учун керакли бўлган мураккаб текширув (коронар ангиография, коронар қон айланиши резервини баҳолаш учун миокард сцинтиграфияси) ва даволаш усулларини (коронар томирлар ангиопластикаси ва стентлаш амалиёти) ўтказиш имконини беради.

Лабораторияда ишлаб чиқилувчи асосий илмий йўналишлар:

  • Номуқим стенокардияни ва уни инсулинга боғлиқ бўлмаган қандли диабет билан хамрох келгандаги кечиши ва якунини асосий предикторларини аниқлаш;
  • Стенокардияни стабиллаштириш усулларини ва уни авж олишини олидини олиш усулларини ишлаб чиқиш.

Илмий ютуқлар – бизнинг асосий мақсадимиз булган яъни беморларни муафақиятли даволашга эришиш имконини беради. Беморларни хар тамонлама текширув ўтказиш даволашнинг энг яхши усулини танлашга, даво тартибини тўғри тайинлашга ва назорат қилишга, хамда хаёт тарзини тўғри ўзгартириш бўйича тавсия бериш имконини беради. ЮИК лабораторияси ходимлари сиз билан хамкорлик қилишдан бағоят хурсанд бўламиз!