Янгиликлар

Image
  • 23.02.2021

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида эхокардиография бўйича янги инновацион ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонлари ва Қарорларида, «Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш тизимини ислоҳ килиш Давлат дастури», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Соғлом авлод учун» давлат дастурларида узлуксиз таълимни такомиллаштириш, мутахассисларни бутун мехнат фаолияти давомида касбий махоратини ошириб боришга имкон яратади. Кадрларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири саналади. 

 

 

Соҳада амалга оширилаётган мухим ислохотларнинг заминида, 30.10.2020 куни “Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ директори т.ф.н. Фозилов Х. Г. ва “Тошкент Врачлар Малакасини ошириш институти” ректори т.ф.д. проф. Акилов Х. А. ўртасида ўзаро тиббий, ўқув-таълимий ва илмий фаолиятга доир шартнома имзоланди.

 

Малакали тиббий кадрларни етиштириб чиқариш борасида Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Функционал диагностика кафедраси» билан хамкорликда илк маротаба анестизиолог-реаниматолог врачлар учун қизилунгач орқали эхокардиография курси ташкил этилди.

 

 

Курс давомида РИКИАТМ ва ТВМОИ малакали мутахассислари томонидан маъруза, семинар ва амалий дарслар ташкил этилди. Илмий-амалий дарслар РИКИАТМ ДМ «Функционал диагностика» лабораторияси рахбари т.ф.д. Бекметова Ф. М., ТВМОИ «Функционал диагностика кафедраси» мудири т.ф.д. Мухамедова М.Г., РИКИАТМ функционал диагностика врачи т.ф.н. Алиева Р. Б. ва докторант Дониёров Ш. Н. томонидан мураккаб кардиохирургик беморларда интраоперацион, шунингдек, операциядан кейинги эрта даврда Кардиореанимация бўлимларида қизилунгач орқали эхокардиографик текширувлар утказилди. Курсантлар шунингдек, кейинги йилларда ривожланиб бораётган юрак туғма ва орттирилган нуқсокларини рентген-эндоваскуляр хирургия йўли билан бартараф этишда, турли хил мураккаб аритмияларни электрофизиологик йўли билан ташхис қуйишда, даволашда асосий методлардан бири булган қизилўнгач орқали эхокардиографик текширувларида иштирок этишди.

 

Олинган назарий-амалий кўникмалар, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган кадрларни етиштириб чикаришда яна бир кўмак бўлади.

http://www.instagram.com/rikiatm

http://www.facebook.com/cardiouzb

https://t.me/cardiouzb