Куни кеча РИКИАТМ рентгенэндоваскуляр жаррохлик (РЭХ) бўлимида бўлим рахбари т.ф.д. Юлдашев Н.П. иштирокида навбатдаги мувафаққиятли, техник жиҳатдан мураккаб жаррохлик амалиёти бажарилди. Бемор аёл киши,  14 ёш. Ташхиси ЮТН, қоринчалараро тўсиқ дефекти. Ўпка гипертензияси 1 даражаси. Бемор шикояти: юрак уриб кетишига, тез чарчашга.

-ЭХОКГ да беморда аорта ости перимембраноз қоринчалараро дефект ташхиси тасдиқланди. Дефект сони 3 дона бўлиб кетма-кетликда жойлашган. Энг катта дефект 7,9мм., кичиги 3,5мм бўлгани аниқланди.

-Беморни диагностик зондлаш амалиётида хақиқатан ҳам дефектлар сони 3 талиги, кетма-кет жойлашганлиги, қон оқимининг чапдан-ўнга юқоори тезликда шунтланиши тасдиқланди. Дефектлар қоринчалараро тўсиқ мембраноз аневризмасида жойлашган бўлиб, дефект ампуласи 13мм.ни ташкил қилди. Жаррохлик амалиётининг ўзига хослиги шундаки биз 3 та дефектни бир дона “Lifetech VSD Assimetric Occluder 14” ёрдамида ёпишга муваффақ бўлдик. Юқорида амалиётнинг бажарилиш кетма-кетлигини фильм тарзида кўришингиз мумкин. Амалиётдан кейинги вентрикулографияда 3 та дефект хам тўлиқ ёпилди ва чап қоринчадан ўнг қоринчага оқим йўқ.

P.S.  Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки ушбу амалиёт республикада биринчи марта хеч кандай чет эллик мутахасислар иштироки ва ёрдамисиз амалга оширилди.  

© 2018. Republican specialized scientific-practical medical center of cardiology.

Developed byLight Solutions