Марказ янгиликлари

Image
  • 31.08.2021

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрамини РИКИАТМда нишонлаш хақида.

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрамини

РИКИАТМда нишонлаш хақида.

 

Республика ихтисослаштирилгаан кардиология илмий амалий тиббиёт марказида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 2021 йилнинг 30-август куни тантанали йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Марказнинг барча ходимлари иштирок этди. Марказ директори Х.Г.Фозилов йиғилиш қатнашчиларини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан муборакбот этди. Мустақилликнинг мазмун мохияти, 30 йиллик мустақиллик даврида мамлакатимизда қўлга киритилган ютуқлар, айниқса, тиббиёт сохасидаги ўзгаришлар, ахолининг саломатлигини мухофаза этишга давлатимиз томонидан қаратилаётган катта эътибор хақида йиғилиш қатнашчиларига сўзлаб берди. Биргина кардиология сохасида қўлга киритилган ютуқлар, барча вилоятларда ангиограф ускунасининг ўрнатилиши, юқоритехнологик даволаш ва диагностика усулларининг вилоятларда йўлга қўйилганлиги, Марказимиз мобил гурухларининг вилоятларга бориб махаллий шифокорларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатилаётганлиги алохида эътироф этилди.


Тадбирда Юрак етишмовчилиги ва нокоронароген касалликлар бўлими рахбари профессор Абдуллаев Т.А., Бош шифокор Ахматов Я.Р. йиғилганларни Мустақилликнинг 30 йиллик байрами билан табрикладилар.

Мустақиллик байрами муносабати билан Марказнинг бир гурух ходимлари Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Марказ директори Фозилов Х.Г. мукофотланганларга ушбу мукофотни тантанали равишда топширди. 

Байрам муносабати билан Марказ директори Х.Г.Фозиловнинг 2021 йил 28 август №188 сонли буйруғи билан Марказнинг ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, хўжалик ходимлари 500 минг сўмдан пул мукофоти билан тақдирландилар.

Шу куни Марказ ходимларига ва беморларга катта қозонда байрам оши тайёрлаб тарқатилди.

Барчамизга Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик байрами муборакбод бўлсин!. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.!

 

РИКИАТМ матбуот хизмати