Марказ янгиликлари

Image
  • 26.03.2021

Сирдарё вилоятининг кардиология диспансерида қисқа вақт ичида 25 нафардан ортиқ беморга стент қўйиш амалиёти муваффақиятли ўтказилди

Ўткир миокард инфарктни бошдан ўтказган ва юрак коронар томирларида муаммоси бор беморларни соғлиғини тиклаш ва умрини узайтириш мақсадида Сирдарёдаги вилоят кардиология диспансерида рентгенэндоваскуляр хирургия бўлими фаолияти йўлга қуйилганига унча кўп вақт бўлмади.

Дастлаб, мазкур муассасада диспансернинг шифокорлари республикамиздаги юрак қон-томир касалликларга ихтисослашган клиникаларнинг малакали мутахассислари билан ҳамкорликда 4 та беморда коронар қон-томирлари билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиб, коронар қон-томирларига стенд ўрнатишган бўлса, бугунги кунга келиб, бажарилган бундай амалиётлар сони 25 дан ошиб кетди.

Қолаверса, сирдарёлик малакали мутахассислар томонидан 50 нафардан ортиқ беморда коронарография диагностик амалиёти ҳам муваффақиятли ўтказилди. 

Натижада, уларга аниқ ташхис қўйилди. Диспансерда даволанган ва даволанаётган беморларнинг аҳволи яхши. Улар бундай имконият ва қулайликлардан ниҳоятда хурсанд. Чунки рентгенэндоваскуляр хирургия бўлими мазкур диспансерда ишга тушмасдан олдин улар турли оворагарчилик ва муаммоларга дуч келаётган эди. Энди бундай муаммоларга ўрин қолмади. Қолаверса, қўшни давлат ва вилоят фуқаролари ҳам юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ касалликларини даволатиш, соғлиқларини тиклаш учун сирдарёлик кардиологларга мурожаат қила бошлашди.

Сирдарёлик мутахассислар бу билан чекланибгина қолмай, юрак қон-томири билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш устида изланишларни давом эттирмоқда.