Markaz yangiliklari

Image
  • 22.09.2021

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази  2022 йил учун 14.00.06 – кардиология мутахассислиги бўйича докторантура (DSc) ва таянч докторантурага (PhD) қабул эълон қилади.

ЭЪЛОН!

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази  2022 йил учун 14.00.06 – кардиология мутахассислиги бўйича докторантура (DSc) ва таянч докторантурага (PhD) қабул эълон қилади. 
Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
-    магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
-    фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.
Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1.    ариза;
2.    қисқача биографик маълумотнома;
3.    меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
4.    олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
5.    нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
6.    Паспорт нусхаси
7.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Таянч докторантурага кирувчилар учун кириш имтиҳонлари қуйидагилар:
1.    Мутахассислик
2.    Чет тили
Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.
Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1.    ариза;
2.    қисқача биографик маълумотнома;
3.    меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
4.    олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
5.    тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
6.    нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
7.    Паспорт нусхаси


Докторантурага кирувчилар ихтисослик бўйича суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилади.

Номзодлар ўз ҳужжатларини электрон кўринишда http://phd.mininnovation.uz  сайтига жойлашлари ва қоғоз вариантини РИКИАТМ Илмий котиби Н.З. Срожидиновага топширишлари лозим.
Ҳужжатлар 2021 йилнинг 20-октябргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 33-уй. 
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази, 1- бино, 3-қават