Марказ янгиликлари

Image
  • 23.04.2021

Кўп клапанлик юрак порокларини тиклашда кам инвазив йўл орқали ўзгача ёндашув. РИКИАТМ тажрибаси

РИКИАТМнинг Кардиожаррохлик бўлими мутаҳассислари томонидан Республикамизда биринчилардан бўлиб, бир нечта клапанларнинг зарарланиши   оқибатидаги юрак порокларини кичик (мини) кесмалар орқали, яни J-стернотомия (тўш суягининг қисман кесиш) йўли билан жаррохлик амалиёти йўлга қўйилди. Шу кунга қадар J-стернотомия орқали фақат аортал клапан пороклари даволанган. Бу кесма орқали беморда жаррохлик амалиётидан кейинги реабилитация (тикланиш) даврининг қисқаришига ва тўш суягининг тўлиқ кесилиши орқали бажарилган амалиётлардаги чекловларни камайтиришга, энг асосийси юқори даражадаги косметик натижага эришилади. Бундай кесмаларнинг ишлатилиши беморнинг тез ва юқори даражадаги ижтимоий ва руҳий тикланишига олиб келади. Бир нечта клапанлар зарарланишидан иборат бўлган юрак порокларида шу кунгача бундай кесмалардан фойдаланишнинг имкони йуқ эди. 2021 йилнинг март ойидан бошлаб РИКИАТМ нинг Кардиожаррохлик бўлимида мини-стернотом (J-стернотомия) орқали 6 та митрал ва аортал клапанларни протезлаш (трикуспидал клапан пластикаси керак бўлганда) амалиётлари ўтказилди. Тери кесмаси 7,0-7,5 смдан (тўш суяги тўлиқ кесилганда тери кесмаси 15-20 см.ни ташкил қилади). Барча амалиётлар аъло даражада асоратларсиз ўтказилди. Жаррохлик амалиётининг 4-5 кунларида беморлар  уйларига жавоб берилди. Хозирги кунда ушбу беморларнинг умумий аҳволи қониқарли.

 

 

 

 

 

 

www.instagram.com/rikiatm

www.facebook.com/cardiouzb

https://t.me/cardiouzb