Announcements

  • Home
  • Interactive
  • Announcements
  • РИКИАТМ 2021 йил II-чорак учун мустақил изланувчиликка 14.00.06 – кардиология ихтисослиги бўйича қабул эълон қилади.

    РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КАРДИОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ

    2021 йил II-чорак учун мустақил изланувчиликка 14.00.06 – кардиология ихтисослиги бўйича қабул эълон қилади.

    Керакли ҳужжатлар:

    1. ариза
    2. қисқача биографик маълумотнома;
    3. магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
    4. меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
    5. паспорт нусхаси;
    6. IELTS гувоҳномаси;
    7. илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
    8. фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
    9. иш жойидан тавсифнома.

     

    Эслатма: талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг phd.mininnovation.uz доктарантура тизими орқали рўйхатдан ўтишлари керак.

    Ҳужжатлар 2021йил 15 апрелдан 15 майгача қабул қилинади.

    Манзил: Тошкент шаҳар, Осиё кўчаси 4 уй

    Илмий котиб Срожидинова Н.З.

  • Эълон

    Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 2020-2021 ўқув йили учун “Кардиология” йўналиши бўйича клиник ординатурага ҳужжатлар қабули 20.07.2020 йилдан бошланди. Ҳужжатлар фақат ON-LINE тарзда клиник ординатура қабули бўйича масъул котиб т. ф. д. Муллабаева Г. У. нинг электрон манзили guzal-m@inbox.ru ёки телеграм манзилида (+998-97-344-99-80) қабул қилинади.
    Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
    1. РИКИАТМ директори академик Р. Д. Курбанов номига ариза;
    2. Паспорт нусхаси;
    3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
    4. Мехнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
    5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
    Асос: Соғлиқни сақлаш вазилигининг 2020/2021 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида 16.07.2020 йилдаги №190 сонли буйруғи